Қуёшдан энергия олишнинг янги усули ишлаб чиқилди

    Томск политехника университетининг россиялик мутахассислари австриялик ва япониялик ҳамкасблари билан ҳамкорликда Қуёшдан энергия олишнинг янги усулини ишлаб чиқишди.

    Технология ультрабинафша нурлар таъсирида кимёвий реакцияларни амалга ошириш имконини беради, бу эса пировардида энергия ёки қимматли кимёвий моддалар ишлаб чиқариш, шунингдек, сувни тозалаш учун ишлатилиши мумкин. Фотокатализ жараёнида ярим ўтказгичлар муҳим роль ўйнайди, улар ёруғликни ўзлаштиради ва уни юқори энергияли электронларга айлантиради.

    Олимларнинг ишланмалари вольфрам диселениди асосидаги наноленит кўринишидаги ноёб яримўтказгичлардан иборат. Ушбу модда фотокатализ жараёнини оптималлаштиришга имкон беради, аммо уни ишлатиш ишлаб чиқаришда муайян қийинчиликларни юзага келтиради. Энди олимлар жамоаси лазер билан бириктирилган кумуш нанозаррачалар ёрдамида вольфрам диселенидининг оптоэлектроник хусусиятларини яхшилаш усулини тақдим этди. Натижада олимлар фотокаталитик жараённи тезлаштириб, самарадорликни тахминан 100 фоизга етказишди, деб хабар беради lenta.ru.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates