Рақамли иқтисодиётни ривожлантиришда Австрия тажрибаси таклиф этилди

    Халқаро ҳамкорлик 16 феврал 2023 1371

    Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси Абат Файзуллаев Австрия молия вазирлигида технология трансфери, телекоммуникация ва тоғ-кон саноати соҳалари бўйича вазир ўринбосари Андреас Райххард билан учрашди.

    Учрашув аввалида Австрия томонига мамлакатимизда рақамли иқтисодиётни фаол ривожлантириш, барча тармоқлар ва соҳаларда, энг аввало, давлат бошқаруви, таълим, соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш бўйича амалга оширилаётган давлат сиёсати ва комплекс чора-тадбирлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.

    Шунингдек, хориж томонига «Рақамли Ўзбекистон - 2030» стратегияси ва унинг устувор вазифалари, мамлакатда алоқа ва телекоммуникацияларнинг очиқ ва рақобатбардош бозорини яратиш бўйича ислоҳотлар, республикада яратилган IT-парклар ва уларнинг фаолияти тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилар экан, ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли соҳалари санаб ўтилди.

    Андреас Райххард технологиялар трансфери йўналишида Ўзбекистоннинг мутасадди вазирлик ва ташкилотлари билан яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини маълум қилди. Амалий ҳамкорликнинг биринчи босқичи сифатида Австрияга Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги делегациясининг ташрифини ташкил этиш ҳамда унинг доирасида ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолашга келишилди.

    Музокараларда томонлар қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик ҳам катта салоҳиятга эга эканлигини таъкидлашар экан, бу йўналишда ҳам яқиндан ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

    Таъкидлаш жоизки, 2021 йилда Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Австриянинг «BAUER Röhren- und Pumpenwerk» компанияси ўртасида қиймати 7,9 миллион евро миқдорига тенг шартнома имзоланган. Ушбу ҳужжат доирасида республика қишлоқ хўжалиги соҳасига томчилатиб суғориш технологиялари олиб келиняпти. Мазкур келишув Австрия ҳукуматининг «софт-лоун»лари (узоқ муддатли фоизсиз имтиёзли кредитлари) ҳисобидан молиялаштириляпти.

    Австрия молия вазири ўринбосари икки томонлама алоқаларни ривожлантириш доирасида тоғ-кон саноати соҳасида ҳам истиқболли йўналишлар мавжуд эканлигини таъкидлади. Жумладан, Австрия компанияларининг мазкур соҳалардаги илғор технологияларини жорий этиш натижасида Ўзбекистонда қўшимча қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришда кенг имкониятлар борлиги, қолаверса, фойдали қазилмалар йўналишида янги конларни излаб топиш бўйича Австрия тажрибаси ва технологияларидан фойдаланиш томонлар учун манфаатли шериклик соҳаларидан бири эканлиги таъкидланди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates