Режиссёр «Темир хотин», «Жононга бордим бир кеча», «Заҳарли ҳаёт ёхуд ишқ қурбонлари», «Майли, сайланг», «Бахтиёрни уйлантирамиз», «Гуля + Эрик», «Бой ила...», «Момо ер» сингари ўнлаб спектакллари билан ўзбек театр санъатига ҳамда мустақил ижодий студиялар ривожига катта ҳисса қўшган.
Шунингдек, у Андижон вилояти санъат коллежида педагог сифатида фаолият юритиб, кўплаб шогирдлар етиштирди.









