Ҳар бир ётоқхона биносидаги яшаш шароитлари, овқатланиш тартиби, бўш вақтларни мазмунли ўтказиш имкониятлари ўрганилди. Ташкил этилган тадбирларда талабалар ўз муаммолари ва таклифларини эркин ифода этди. “Талаба билан бир кун” лойиҳасининг бош мақсади ҳам шу эди аслида. Шунингдек, ижодий ва интеллектуал салоҳиятли ёшлар кашф этилди.
Лойиҳа доирасида янги спорт майдончалари – воллейбол, воркаут ва мини-футбол майдонларининг очилиш маросими, миллий либослар кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Ҳаваскор талабалар миллий ватанпарлик руҳидаги қўшиқлардан куйлади. Ректорнинг иқтидорли ёшлар билан учрашувида талабалар ўз ижод намуналарини — шеърлар, ҳикоялар, таржималар, инглиз тилидаги эссе ва ижтимоий лойиҳаларини тақдим этди. “Антанта” Қувноқлар ва зукколар жамоасининг чиқиши, китобхон ёшлар билан суҳбат ёшларда катта қизиқиш уйғотди.
— Ректоримиз билан бевосита суҳбатда бўлиш, ўз ижодимизни кўрсатиш ва ишларимизнинг университет раҳбари томонидан баҳоланиши биз учун шараф. Бу бизга катта мотивация берди, — деди талаба Мафтуна Аҳмедова.
Ректорнинг ётоқхонадаги тонги соғломлаштириш машғулотлари билан бошланди. Талабаларда эса бу ёдда қоларли воқелик сифатида илиқ таассурот қолдирди.
Муножат Мўминова,
“Янги Ўзбекистон” мухбири








