Ректор чекка қишлоқдаги талабасидан хабар олди

    Қачонлардир юртимизнинг энг чекка ҳудудидаги ёшлар ўз қишлоғига, уйларига ўзлари таҳсил олаётган университет ректори келишини тасаввур қила олармиди? Шундай ҳолат бирор ёш ҳаётида бўлганми?

    Ушбу саволларга жавоб топиш қийин. Ҳозир янги Ўзбекистонда янгича дунёқарашда, янгича фикрлайдиган ёшлар ва уларга имконият яратувчи раҳбарлар бор. Юртимиз — имкониятлар мамлакати. Ушбу имкониятлар сари олға қадам ташлаш ёшларнинг асосий вазифаси. Янгиликка интилиш керак, янгиликни яратиш керак.

    Хабарингиз бор, юртимиз бўйлаб “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида маънавий-маърифий тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Шундай тадбирлар Сурхондарё вилоятида ҳам ташкил этилиб, республика ишчи гуруҳи вакиллари аҳоли билан учрашмоқда.

    Шундай учрашувлардан бири Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ректори Алишер Умаров томонидан Сурхондарё вилояти Узун туманининг қўшни давлат билан чегарадош Боботоғ қишлоғида бўлиб ўтди. Учрашувлар давомида университет ректори Тошкент давлат педагогика университети талабалари ва уларнинг ота-оналари билан учрашди.

    Хусусан, педагогика ва психология факультети сиртқи таълим йўналиши талабаси Ҳусниддин Иброҳимов ҳамда шу факультетнинг 4-босқич талабаси Бобомурод Мусурмонов ва унинг ота-онаси Зулфия ва Эшбой Мусурмоновлар билан учрашиб, онлайн ўқув жараёнлари, талабага яратилган шароитлар ва дарсларни ўзлаштириш ҳолати билан танишди.

    — Биз яшаётган жойларга пойтахтдан олий таълим муассасаси ректори биринчи марта келганидан жуда хурсандмиз. Бу биз ва фарзандимиз учун жуда катта совға бўлди. Албатта, фарзандим Бобомурод ўзи ўқиётган университет ректорининг ишончини оқлайди. Бу ишонч унга катта масъулият юклайди ва келажакда давлатимиз учун муносиб педагог кадр бўлиб етишиши учун биз ҳам ота-она сифатида барча шароитни яратиб берамиз, — деди Эшбой Мусурмонов.

    Сиртқи таълим йўналишида ўқиётган талаба Ҳусниддин Иброҳимов ҳозир Узун туманидаги 35-мактабда ўқитувчилик қилмоқда. У университет ректори келганидан мамнунлигини ҳамда профессор-ўқитувчилардан олаётган билимларини мактабда қўллаётгани ва ўз устида янада кўпроқ ишлаб, магистратура босқичида ҳам таҳсил олиб, илмий тадқиқот иши билан шуғулланишни режалаштираётгани ҳақида айтиб ўтди.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates