Клуб Агентлик, ҳокимликлар, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
— Биз жорий йилнинг 5 июлидан Клубга аъзолик бўйича ОАВ ва ижтимоий тармоқларда эълон бердик, — дейди Агентликнинг Марказий аппарати вакили Жавҳар Дўстов. — Қисқа вақт давомида 20 ёшга кирган ва 35 ёшдан ошмаган давлат фуқаролик хизматчилари ва талабалардан иборат, жами 6246 номзод онлайн тартибда рўйхатдан ўтди. Танловнинг илк, саралаш босқичида номзодларнинг малака талаблари ўрганилди. Натижада 2796 нафар номзод Танловнинг иккинчи босқичида иштирок этиш имкониятига эга бўлди.
Таъикидлаш жоизки, Клубга аъзолик 4 босқичда, (саралаш, тест, эссе ёзиш, суҳбат) очиқ танлов орқали амалга оширилмоқда.
Бугун барча ҳудудларда танловнинг иккинчи босқичи — тест жараёнлари бошланди. Очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида жараёнларни онлайн кузатиш имконияти яратилди.
Ҳар бир ҳудуд учун 50 нафаргача номзод Клуб аъзолигига қабул қилинади. Уларнинг кейинчалик махсус Дастур асосида малакаси оширилади. Маҳаллий ҳокимлар, турли даражадаги раҳбарларга дублёр бўлади, вазирлик ва идораларда стажировка ўтайди.
Ўзбекистонда Янги авлод захира кадрларини шакллантиришнинг замонавий модули сифатида ушбу Дастур давлат хизмати учун келажак лидерларини шакллантириб бериши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форумида Давлатими раҳбари иқтидорли ёшлар орасидан янги авлод захира кадрлари — “Келажак лидерлари”ни шакллантириш бўйича таклиф берган эди.