Республика IT паркининг Тошкент вилояти филали фойдаланишга топширилди

    Рақамлаштириш 17 март 2023 749

    Жами 6 гектар ер майдонида қурилган филиалда замонавий лабораториялар, коворкинг маркази ҳамда офис майдонлари жой олган.

    Айни пайтда Тошкент вилоятида 31 та IT марказлари ишлаб турибди. Энди уларнинг ҳаммасини умимий координатори сифатида IT парк фаолиятини бошламоқда.

    Мазкур объект Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Нурафшон филиали ҳудудида жойлашди. Зойир Мирзаев бошчилигидаги вилоят фаоллари бинода яратилган шарт-шароитларни кўздан кечиришди.

    Айтиш зарурки, бинода барча қулайликлар яратилган. Хоналарга замонавий мебель жиҳозлари, компьютер технологиялари ўрнатилган. Ошхона, дам олиш хоналари ҳам ташкил этилган. Вилоят маҳаллий бюджетидан 8 миллиард сўм маблағ ажратилиб, замонавий компьютерлар жамланмаси ва мебель жиҳозлари билан таъминланган.

    Жами 6 гектар ер майдонида қурилган филиалда замонавий лабораториялар, коворкинг маркази ҳамда офис майдонлари жой олган. IT парк резидентлари ва ўрганувчилар учун соҳани чуқур ўрганиш, фаолият олиб боришга қулай шароит яратилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates