Республика комиссияси аъзолари Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари билан учрашди

    Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси делегациясининг Россия Федерациясига ташрифи бошланди.

    Жорий йилнинг, 9-20 октябрь кунлари Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси томонидан Россия Федерациясида таҳсил олаётган ва меҳнат қилаётган ўзбекистонлик ёшлар билан очиқ мулоқотлар ўтказилиши режалаштирилган.

    Айни пайтда, Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси раиси Қаҳрамон Қуранбоев бошчилигидаги комиссия аъзолари Новосибирск шаҳрида истиқомат қиладиган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари учун мўлжалланган ётоқхоналарда бўлиб у ерда ўрганиш ишларини олиб борди.

    Ўрганишлар жараёнида ётоқхонада истиқомат қиладиган 62 нафар ҳамюртларимиз билан билан очиқ мулоқот ташкил этилиб, масалалар шу ернинг ўзида ҳал этилиб, қолганлари ишлаб чиқиладиган йўл харитага қўшишга келишиб олинди.

    Маълум вақт, атрофлича ўрганишни тақозо этадиган мурожаатларни ҳал этиш бўйича мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates