Республикадаги 3,6 мингдан ортиқ маҳаллада жиноят қайд этилмади – Ҳаёт Шамсутдинов

    Жорий йилнинг ўтган даврида прокурорлар ташаббуси билан 683 маротаба ўтказилган меҳнат ярмаркасида 9 311 нафар ишсиз фуқаро ишга жойлаштирилди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

    ўтган 10 ойда 4 минг 107 нафар ёшларнинг иш билан таъминланишида, 6 минг 685 нафарига ижарага ер ажратилишида,

    1 минг 995 нафарининг тадбиркорликка жалб этилишида, 5 минг 756 нафарини ўзини ўзи банд қилишида кўмаклашилди.

    Қайд этилишича, аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги вазифалар ижроси устидан назорат кучайтирилган ҳолда олиб борилмоқда. Хусусан, 381 нафар ишчи - хизматчиларнинг кечиктирилган 2,6 млрд сўм иш ҳақлари ундириб берилиши таъминланган. Прокурорлар ташаббуси билан 683 маротаба ўтказилган меҳнат ярмаркаларида 9 минг 311 нафар ишсиз фуқаролар ишга жойлаштирилган.

    Шунингдек, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги тадбирлар хусусида ҳам ахборот берилди.

    Бош прокуратура расмийсининг таъкидлашича, кўрилган чоралар натижасида республикадаги маҳаллаларнинг 3 минг 646 тасида ёки 38,5 фоизида жиноят қайд этилмаган. 4 минг 596 таси ёки 48,6 фоизида жиноятчилик барқарор сақланиб қолинишига ва камайишига эришилган.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates