Республикамизда жорий йилги суғориш мавсумида қанча сув сарфланди?

    2022 йил суғориш мавсумида, яъни апрель-сентябрь ойларида 29 млрд метр/куб сув етказиб берилди. Мавсум давомида 6,5 млрд м3 сув тежалишига эришилди.

    Бу ҳақда Сув хўжалиги вазирлиги томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида айтиб ўтилди.

    Етказиб берилган сув билан бу йил ғалладан мўл ҳосил олинди, пахта ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларидан ҳар йилгидек хирмон кўтарилиши кутилмоқда. Озиқ-овқат маҳсулотлари сероблиги, бозорларимиз тўкислигига ҳисса қўшилди.

    Суғориш мавсуми якунига етганидан сўнг 2023 йил ҳосили учун экилган ғалла майдонларини сув билан таъминлаш мақсадида республикадаги мавжуд сув омборларида сув захираларини яратишга киришилди.

    Республикамиз ҳудудларида охирги бир ҳафта давомида кузатилган ёғингарчилик сабабли сувга бўлган талабнинг камайишини ҳисобга олиб, сув омборларидан чиқарилаётган қарийб 210 м3/секунд сув камайтирилди. Шу билан бирга, 11 та сув омборига ўртача 195 м3/секунд қўшимча сув киритилиши таъминланди.

    Айни пайтда мамлакатимиздаги сув омборларида жами 7,3 млрд м3 ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,0 млрд м3 кўпроқ сув захираси мавжуд. Охирги 3 йилга нисбатан таққослаганда эса 782 млн м3 кам сув йиғилган.

    Бугунги кунда республика бўйича кунлик суғориш ишлари учун 584 м3/сек сув олинмоқда. Унинг 80-85 фоизи ғалла майдонларини суғоришга йўналтирилаяпти.

    Шу кунга қадар экилган ғалла майдонларида жами 1 млн. 72 минг гектар суғориш ишлари бажарилган бўлиб, шундан биринчи суғориш ишлари 868,4 минг гектарни, иккинчи суғориш ишлари 204 минг гектарни ташкил этади.

    Президентимизнинг жорий йил 1 март куни қабул қилинган “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш ҳамда сув истеъмолчилари орасидаги муносабатларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида республика бўйича туманларда 161 та Сув хўжалигининг махсус хизмати бўлимлари ташкил этилди. Шу орқали сув хўжалиги ташкилотларига истеъмолчилар билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиб ишлаш имкони берилгани қуйи бўғиндаги кўп муаммоларни ҳал қилди.

    Ўтган давр мобайнида 904 минг гектар майдонда сувни тежайдиган суғориш технологиялари, шундан 396 минг гектар майдонда томчилатиб, 26 минг гектарда ёмғирлатиб, 15 минг гектарда дискрет суғориш тизимлари, 70 минг гектарда эгилувчан қувурлар ҳамда 35 минг гектарда эгатга плёнка тўшаб суғориш технологиялари жорий этилди, шунингдек, 362 минг гектар экин майдонлари лазер ускунаси ёрдамида текисланди. Сув тежовчи технологияларни жорий қилиш кўлами суғориладиган майдонларнинг 24 фоизига етказилди.

    Матбуот анжуманида жорий йил 3 ноябрь куни Бишкек шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Қирғиз Республикаси ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтгани, унда қатор ҳужжатлар, жумладан, Андижон (Кампиробод) сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги Битим, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Қирғиз Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув ресурслари хизмати ўртасида сув хўжалиги масалалари бўйича ҳамкорлик тўғрисида Битим имзолангани ҳақида маълумот берилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates