Reuters: Исроилнинг Ливанга берган зарбаси оқибатида ҲАМАС етакчиларидан бири ҳалок бўлди

    ҲАМАСнинг Ливандаги етакчиларидан бири Фатеҳ Шериф Абу ал-Амин Исроилнинг мамлакат жанубидаги Сур (Тир) шаҳридаги фаластинлик қочқинлар лагеридаги уйига берган зарбаси оқибатида ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Reuters агентлиги.

    У билан бирга хотини, ўғли ва қизи ўлдирилди. Исроил мудофаа кучлари ал-Аминнинг ўлдирилишига изоҳ бермади.

    Исроил Байрутнинг Кола туманига ҳам зарба бериб, Фаластинни озод қилиш халқ фронтининг уч нафар етакчисини ўлдирди. Уларнинг исм-шарифлари ҳақида хабар берилмади. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, турар-жой биносининг юқори қаватига зарба берилган, деб ёзади Reuters.

    2006 йилдаги иккинчи Ливан урушидан бери биринчи марта Исроил самолётлари Байрут марказига – “Ҳизбуллоҳ” қароргоҳи ва ҳаракатга алоқадор бошқа иншоотлар жойлашган Даҳия тумани ташқарисига зарба берди.

    ЦАХАЛ Байрутга берилган зарбага изоҳ бермади, деб хабар беради meduza.io.


    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates