Риши Сунак – Буюк Британиянинг янги бош вазири

    Собиқ молия вазири Риши Сунак Британия Консерватив партиясининг янги раҳбари ва мамлакат бош вазири бўлди.

    Жамоалар палатаси спикери Пенни Мордонт кейинги курашдан бош тортганидан кейин Сунак бу лавозимга ягона даъвогар бўлиб қолди.

    Сайловда қатнашиш учун номзодни парламентда тори партиясининг камида 100 нафар аъзоси қўллаб-қувватлаши керак. Бошқарувдаги партия қўмитаси қарорига кўра, агар бу ишни фақат бир киши уддалай олса, у ўз-ўзидан партия раҳбари ва бош вазир бўлади.

    Собиқ бош вазир Борис Жонсон консерваторлар етакчиси лавозимига ўз номзодини илгари сурмади.

    Ҳозир 42 ёшда бўлган Риши Сунак Буюк Британиянинг 1812 йилдан шу кунгача сайланганлар орасида энг ёш бош вазир ва бу лавозимни эгаллаган биринчи ҳиндистонлик сиёсатчи бўлди.

    Жонсондан кейин бош вазир лавозимини эгаллаган Лиз Трасс рекорд даражадаги қисқа муддат – 44 кун фаолият юритди ва ўтган ҳафта истеъфога чиқишини эълон қилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates