Россия билан ҳамкорликда импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ўзимизда ишлаб чиқарилади

    Энергетика 23 июл 2021 639

    Россия саноат корхоналари билан ҳамкорликда импорт маҳсулотларни Ўзбекистонда ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.

    Жорий йил 19-22 июль кунлари «Ўзбекнефтгаз» АЖ Ишчи гуруҳи Россия Федерациясининг Тюмен вилоятида жойлашган бир қатор саноат корхоналарига ташрифи амалга оширилди.

    Ишчи гуруҳи аъзолари томонидан Россиянинг «ГМС Нефтемаш» АЖ ва «ИПФ «Сибна» АЖ нинг ишлаб чиқариш базалари ўрганилди.

    Хусусан, «ИПФ Сибна» АЖга ташриф чоғида тармоқ корхоналари эҳтиёжи учун янги турдаги импорт маҳсулотларни (ўлчов назорат асбоблари) республика ҳудудида ишлаб чиқаришни ташкил этиш борасида ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.

    Шунингдек, «ГМС Нефтемаш» АЖ ва «Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» АЖ ҳамкорлигида катта ҳажмли маҳсулотларни «Ўзбекнефтгаз» АЖ эҳтиёжи учун талаб этиладиган импорт ускуналарни техник буюртма параметрларига мослиги асосида ўзлаштиришни ташкил этиш йўналишида келишувларга эришилди, деб хабар беради «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates