Россия Федерацияга помидор экспорт қилувчилар сони ошди

    Агросектор 15 апрел 2021 1667

    Республикамиз ҳудудларидан Россияга помидор экспорт қилувчи корхоналар сони тобора ортиб боряпти.

    Бу каби натижаларга эришишда Республика бўйлаб олиб борилаётган қатъий фитосанитар текширувлар ҳамда Ўсимликлар карантини чегара масканларидаги назорат тадбирлари муҳим омил бўлмоқда. Шунингдек, ҳудудлардаги помидор етиштирувчи иссиқхоналарнинг ҳолати ўрганилиб, маълумотлар Россия томонига тақдим этиб келиняпти. Эндиликда, Фарғона, Қашқадарё ва Навоий вилоятларида помидор етиштирувчи қўшимча 17 иссиқхоналардан маҳсулот экспорт қилиниши мумкин.

    Қўйида ушбу рўйхат билан танишишингиз мумкин:

    Қашқадарё вилояти:

    «Автомобилчи МТП» МЧЖ

    «Шаҳзода Ирода Нодира» МЧЖ

    «Файзуллаев Муҳриддин» МЧЖ

    «Қашқадарё тараққиёт парник сервис» МЧЖ

    «Сиёб Барака» МЧЖ

    Навоий вилояти:

    «Навоий Бетон Тайёрлов» МЧЖ

    «Агро Экспорт Саховати» МЧЖ

    «Said-Shohsanam» МЧЖ

    «Баракали ҳосил голд» МЧЖ

    «Navoiy Saxovat Gold» МЧЖ

    «Navoiy Ziroat Bogʼi» МЧЖ

    «Johon Biznes Baraka Servis» МЧЖ

    Фарғона вилояти:

    «Real kabel invest» МЧЖ

    «Зимний сад» МЧЖ

    «Ёрқин Заҳро» МЧЖ

    «Ижодкор Барака Хосилдор» МЧЖ

    «О Фар Ёз Инновация» МЧЖ

    Россия Федерациясига помидор ва қалампир маҳсулотини экспорт қилиши мумкин бўлган корхоналар ҳозирда 51 тани ташкил этади. деб хабар беради Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси матбуот хизмати.

    Шунингдек, хабар орқали Батафсил рўйхат www.karantin.uz сайтида келтирилганлиги маълум қилинган.

    Мазкур рўйхатга кирмоқчи бўлган иссиқхоналар маҳсулотларидан инспекторлар томонидан олинган намуналарни Марказий карантин лабораториясининг ПСР текширувидан ўтказишлари мақсадга мувофиқлиги, натижалар манфий чиққан тақдирда рўйхат тузилиб, Россия томонга тақдим этилиши эслатилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates