У ишламаётган, Россия Федерациясида таълим олмаётган, дактилоскопия жараёнидан ўтмаган ва рус тилини ўрганмаганларни ана шундай хорижликлар қаторига киритди.
“Ишламайдиган ва ўқимаётган, шунингдек, дактилоскопия жараёнидандан ўтмаган ёки рус тилини ўрганмаган муҳожирлар Россия жамиятига ҳеч қандай фойдаси йўқ, Россияни тарк этиши керак”, деди Владимир Колокольцев.
Россия ИИВ раҳбарининг сўзларига кўра, “кўчаларда ва турар-жойларда ноқонуний мигрантлар бўлмаслиги керак”.
У, шунингдек, “муҳожирлар ўртасидаги жиноятчиликка қарши тизимли чоралар кўришга” ва “огоҳлик билан” ишлашга чақирди. Унинг сўзларига кўра, кўрилаётган чоралар “айбдорлар учун жазо муқаррарлигини таъкидлаган ҳолда” эълон қилиниши керак.
Бундан ташқари, миграция бўлимларидаги навбатлардан халос бўлиш зарурлиги қайд этилди, деб хабар беради 24.kg.
“Миграция бўлимларига ташриф буюрувчиларнинг тўпланиб, маҳаллий аҳолининг салбий муносабатига сабаб бўлаётган ҳолатларга барҳам беришимиз керак”, дея таъкидлади ИИВ раҳбари ва ОАВ ва ижтимоий тармоқларда навбатларнинг сурат ва видеоларининг вақти-вақти билан пайдо бўлаётгани “қабулларни ташкил этишдаги камчиликларни яққол кўрсатиб турибди”.








