Россия Стратегик ташаббуслар агентлиги вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

    Стратегик ислоҳотлар агентлиги директори ва Россия Стратегик ташаббуслар агентлигининг халқаро алоқалар бўлими директори ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

    Мулоқотлар давомида Стратегик ислоҳотлар агентлиги директори Баходир Рахматов ва Россия Стратегик ташаббуслар агентлигининг халқаро алоқалар бўлими директори Михаил Макаров ўртасида жорий йилда имзоланиши кутилаётган ўзаро ҳамкорлик чора-тадбирлари режаси доирасида икки идора ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокамаси бўлиб ўтди.

    М.Макаров ижтимоий ва минтақавий ривожланиш ташаббуслари, экологик ташаббуслар, интеграция лойиҳалари – «Яшил Евроосиё», «BRIKSolution» танловлари ҳақида маълумот бериб, Ўзбекистонни уларда иштирок этишга таклиф қилди.

    Шунингдек, Россия вакили «Янги даврнинг кучли ғоялари» форумига ўхшаш республика миқёсидаги тадбирни ўтказишда экспертлик ёрдамини кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

    Бундан ташқари Россия Стратегик ташаббуслар агентлиги жамоаси минтақавий ривожланиш амалиётларини алмашиш ва репликация учун йирик лойиҳаларни амалга ошириш платформаси – Smartekaни ўзбек тилига таржима қилиш устида иш олиб бораётгани маълум қилинди.

    Томонлар жорий йил учун идоралар ўртасидаги ҳамкорлик йўналишларидан бири бўлган креатив иқтисодиёт ва саноат туризмини ривожлантириш имкониятларини муҳокама қилдилар, деб хабар беради Стратегик ислоҳотлар агентлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates