Россия ва Ўзбекистон меҳнат миграцияси соҳаси бўйича назорат ҳақида меморандум имзолади

    Россия Федерация Совети ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати (парламент) спикерлари Валентина Матвиенко ва Танзила Нарбаевалар ўртасида бўлиб ўтган учрашув якуни бўйича меҳнат миграцияси соҳаси бўйича назорат ҳақида меморандум имзоланди.

    Меморандумда Россия Федерацияси ва Ўзбекистоннинг «миграция масалалари бўйича ўзларининг қонунчилик фаолияти ҳақида ахборот алмашиш, икки мамлакат қонунчилигини яқинлаштириш ва миграцияни тартибга солиш соҳасидаги шартномавий-ҳуқуқий базанинг такомиллашуви бўйича таклифлар ишлаб чиқиши» назарда тутилган.

    Мазкур ҳужжат Россия-Ўзбекистон парламентлараро комиссияси ишлари доирасида тайёрланган ва тамомила мувофиқлаштирилган. В. Матвиенконинг алоҳида қайд этишича, ушбу тизим «жуда самарали ишлайди» ва натижадордир.

    Томонлар икки мамлакатнинг парламентлари Россия ва Ўзбекистон президентлари ўртасида қўлга киритилган келишувларни қўллаб-қувватлашиши кераклигига урғу берди.

    Ўз ўрнида, Т. Нарбаева Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Москвага бу йил ёзга мўлжалланган ташрифи давомида Россия пойтахтида Россия-Ўзбекистон форуми бўлиб ўтиши кераклигини эслатди. Шу ўринда мамлакатлар парламентлараро комиссияси ўзаро ҳамкорликни федерал парламентлари миқёсида эмас, ҳудудлар парламентлари миқёсида ҳам йўлга қўйилиши зарурлигига ишонч билдирди, деб хабар беради Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги ижроия қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates