ФИФА Россия ўсмирлар ва ёшлар жамоаларига ташкилот шафелигида ўтадиган мусобақаларда қатнашишга рухсат берди. Бунинг учун РФ жамоалари мусобақаларда нейтрал байроқ остида ва Россия мадҳияси янграмасдан иштирок этиши талаб этилади.
ФИФА матбуот хизмати хабарида айтилишича, бу қарор УЕФАнинг худди шундай қарордан сўнг қабул қилинган.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 26 сентябр куни УЕФА 17 ёшгача футболчилари бўлган Россия жамоаларига ўз мусобақаларида юқоридаги шартлар асосида иштирок этишига рухсат берган эди.