Россияда аҳолини электрон рўйхатга олиш ўзбек тилида ҳам амалга оширилади

    Долзарб 6 октябр 2021 2273

    Россия аҳолисини рўйхатга олишда хорижий ишчиларни ҳам иштирок этишга чорлаш мақсадида Росстатда бир неча тильдага махсус буклетлар ва варақалар тайёрланди.

    Бу ҳақда мазкур идора раҳбари Павел Малков сўзлаб берди.

    Мигрантлар иштирок этишга озарбайжон тилида, арман тилида, қозоқ тилида, қирғиз тилида, молдаван тильда, тожик тилида ва ўзбек тилида чорланади.

    Малковнинг сўзларига кўра, Росстатдагиларга турли хил вазирликлар ва идоралар, шунингдек бизнес, диний ва маданий ташкилотлар вакиллари, миллий диаспоралар раҳбарларидан иборат ҳамкасбларининг кўмаги кўриняпти. Идорадагилар мигрантлар уюшмалари ҳар бир хорижликка етказилишида ёрдам беришига ишонади.

    Росстат раҳбари «Госуслуги» («Давлат хизматлари») порталида электрон рўйхат варақалари тўртта чет тилига таржима қилинади, — деб таъкидлади. Булар : инглиз тили, хитой тили, корейс тили ва ўзбек тили. Ундан ташқари ҳужжатлар Россия халқларининг олти тилида тақдим этилади. Айнан қайси тиллар эканлигига Малков аниқлик киритмади.

    Бутунроссия аҳолини рўйхатга олиш 15 октябрдан 14 ноябрга қадар давом этади. Дастлабки натижалар 2022 йил январь ойида маълум бўлади. Миллатлар бўйича маълумотлар эса 2022 йил октябрь ойида эълон қилинади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates