Россияда бўлиб ўтаётган халқаро онкологлар форумида Ўзбекистон тажрибаси эътироф этилди

    Шу кунларда Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида онкология соҳаси бўйича IX халқаро форум бўлиб ўтмоқда.

    Оффлайн ва онлайн форматдаги ушбу тадбир дастуридан 105 сессия, 24 симпозиум, 8 та телеконференция ўрин олган. 600 нафар маърузачидан 40 нафарга яқини АҚШ, Хитой, Испания, Швейцария, Сербия, Аргентина, Ҳиндистон, Индонезия, Эрон ва МДҲга аъзо қатор мамлакатлар вакилларидир.

    Улар сафида Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиали директори Тоҳир Полвонов ҳам бор.

    Ўзбекистонлик мутахассис ўз онлайн чиқишида бирламчи тиббий-санитария ёрдами тизимида айрим хавфли ўсмалар профилактикаси, чуқурлаштирилган тиббий кўриклар натижалари ва буни ташкил қилиш билан боғлиқ жиҳатлар ҳақида тўхталди.

    Тадбир иштирокчилари юртимиз, хусусан, Хоразм вилоятида амалиётга татбиқ этилаётган онкологик касалликлар диагностикаси ва илғор даволаш усулларига доир Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолаб, бу борадаги ишларни такомиллаштириш юзасидан ўз таклиф ва тавсияларини билдирди.

    ‼️ Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Радиология тиббий тадқиқот миллий маркази бош директори, П.А.Герцен номидаги Москва онкология илмий-тадқиқот институти директори, Россия онкологлар ассоциацияси президенти, академик Андрей Каприн бошчилик қилган анжуманда тиббиётнинг мазкур йўналишига доир инновацион ютуқлар ва янги ишланмалар ҳақида ҳам маълумот берилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates