Россияда энага ўзбекистонлик болани полицияга топшириб юборди

    Васийлик органи гўдакни ташландиқ бола сифатида расмийлаштириб, унга янгидан исм-фамилия берди.

    Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро В.Д. ҳозирда Россия Федерацияси Люберетский туманидаги васийлик органида 1 ойдан бери сақланаётган невараси 2022 йили туғилган З.Н.ни Ўзбекистонга қайтарилишида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигидан амалий ёрдам сўради. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.

    Мурожаатчининг билдиришича, боланинг онаси (В.Д.нинг қизи) З.А. боласини энагага қолдирган ва уни олиб кетмаган учун энага полиция чақирган бўлиб, полиция эса болани васийлик органига топширган. Васийлик органи эса неварани ташландиқ бола сифатида расмийлаштириб, унга янгидан исм-фамилия берган.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда мазкур ҳолат юзасидан комплекс ўрганиш ишлари бошланган.

    Дастлабки маълумотларга кўра, вояга етмаган З.Н. ҳеч бир ҳужжатларсиз вақтинчалик парвариш қилиш марказига олиб кетилган бўлиб, шу туфайли Россия томони боланинг онаси билан муносабатларини тасдиқлаш учун ДНК тестини тайинлаш орқали судда боланинг шахсини аниқлаш кераклиги маълум қилинган.

    Ҳозирда боланинг бувиси фуқаро В.Д. ташаббуси билан фуқаро З.А. қизи Н.З. билан оилавий муносабатларни расмий тасдиқлаш учун Россия Федерациясида тегишли тартибда судга ариза берган.

    Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази томонидан фуқаро В.Д.нинг вояга етмаган набираси З.Н.ни унинг васийлигига ўтказиш учун зарур ҳужжатлар Россия Федерациясининг васийлик ва ҳомийлик органларига юборилди.

    Айни вақтда Агентлик томонидан фуқаро В.Д.га ҳуқуқий маслаҳатлар ва зарур ёрдамлар кўрсатиш бўйича ишлар давом этмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates