Юртимизда болалар неча турдаги вакциналар билан режали эмланади?

    Юртимизда Миллий профилактик эмлаш календари жорий этилган. Унга кўра, бугунги кунда болалар 13 турдаги юқумли касалликлар — вирусли гепатит В, сил, полиомиелит, ротавирус инфекция, бўғма, қоқшол, кўкйўтал, Хиб инфекция, қизамиқ, эпидпаротит, қизилча, пневмококк инфекция, ВПЧ-одам папиллома вирусларига қарши режали тарзда эмланади.

    Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, 2000 йилгача мамлакатимизда болалар атиги 6 турдаги инфекцияга қарши эмланган бўлса, ҳозирга келиб, яна 7 турдаги вакцина профилактик эмлаш календарига киритилган ва уларнинг аксарияти бола бир ёшга тўлгунига қадар қўлланилади.

    Маълумки, вакцина олишга кўрсатма ёки қарши кўрсатмалар мутахассис томонидан аниқланиб, шифокор ҳар бир она билан боланинг сурункали касалликлари, аввалги эмлаш препаратларига реакциялари ёки асоратлари, дори воситаларига ва озиқ-овқатларга аллергик реакциялари ҳақида қисқа сўров ўтказади.

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, бугунги кунда дунё бўйича ҳар 100 минг нафар аҳолига 14 нафар бачадон бўйни саратони билан касалланган бемор тўғри келади. Ҳар йили Ер юзида 604 минг нафар аёлда ушбу хасталик аниқланиб, улардан 342 минг нафари вафот этяпти. Юртимизда бу хасталик барча ёшдаги аёллар ўртасида кўкрак бези саратонидан кейинги ўринни эгаллайди.

    Ўлим кўрсаткичи бўйича эса барча ёшдаги аёллар ўртасида кўкрак бези ва ошқозон бези саратонидан кейин учинчи ва туғиш ёшидаги аёллар орасида эса иккинчи поғонада қайд этилган. Касалликнинг олдини олиш учун уни ўз вақтида аниқлаш ва даволаш ҳамда 9 ёшдаги қизларни папиллома вирусига қарши эмлаш ҳисобланади.

    Шу боисдан 2019 йилдан бошлаб миллий эмлаш календарига бачадон бўйни саратонига қарши қўлланилувчи ОПВ вакцинаси ҳам киритилди. Натижада ҳар йили 9 ёшли 350 минг нафардан ортиқ қизлар ушбу вакцина билан эмланяпти, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

    — Бундай саъй-ҳаракатлар туфайли бугунги кунда мамлакатимизда бошқарилувчи юқумли касалликларга қарши профилактик эмлаш билан қамраб олиш даражаси 95-98 фоизни ташкил этади, — дейди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бўлим бошлиғи Дилором Турсунова. — Вакцинация тадбирлари учун эса 3 минг 138 та эмлаш пунктлари ажратилган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates