Тожикистон БМТга аъзо давлатларни Душанбеда ўтказиладиган музликлар бўйича конференцияга таклиф қилди

    Тожикистон БМТга аъзо давлатларнинг барча вакилларини 2025 йилда Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган музликларни сақлаш бўйича халқаро конференцияда иштирок этишга таклиф қилади.

    Бу ҳақда Нью-Йоркда бўлиб ўтган Барқарор ривожланиш бўйича сиёсий форумда сўзга чиққан Республика Бош вазирининг биринчи ўринбосари Ҳоким Холиқзода маълум қилди.

    “Барчангизни келгуси йили Тожикистонда бўлиб ўтадиган музликларни асраш бўйича халқаро конференцияда иштирок этишга таклиф этаман. Ушбу конференция мамлакатимизнинг БРМ-13 (БМТга аъзо мамлакатларнинг иқлим ўзгаришига қарши курашиш бўйича барқарор ривожланиш мақсади)ни амалга оширишга қўшаётган навбатдаги ҳиссаси ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммоларни муҳокама қилиш учун яхши платформа бўлади”, деди у.

    Холиқзода 2024 йилда Душанбеда сув масалалари бўйича конференция бўлиб ўтганини ва унинг натижалари мазкур форум доирасида БМТ штаб-квартирасида бўлиб ўтган параллель тарзда ўтказилган тадбирда тақдим этилганини эслатди. “Тожикистон иқлим ва сув муаммоларини глобал миқёсда фаол илгари сураётган мамлакат сифатида барқарор ривожланишнинг 6 (барча учун сув ресурслари ва санитария-гигиена воситаларини таъминлаш ва улардан оқилона фойдаланиш) ва 13-мақсадини амалга оширишга ўз ҳиссасини қўшишда давом этади”, деди Бош вазирнинг биринчи ўринбосари.

    Тожикистон музликларни сақлашга катта эътибор беради, чунки улар мамлакатдаги сув ресурсларининг асосий қисмини таъминлайди. Республика Президенти Эмомали Раҳмон аввалроқ таъкидлаганидек, сўнгги ўн йилликларда мамлакатдаги 13 мингта музликдан мингтаси бутунлай эриб кетган. 2022 йил декабрь ойида БМТ Бош Ассамблеяси ўзининг 77-сессиясида Тожикистон ташаббусини қўллаб-қувватлади ва бир овоздан резолюция қабул қилди, унга кўра 2025 йил Халқаро музликларни ҳимоя қилиш йили деб эълон қилинди ва шу йилнинг ўзида Душанбеда шу мавзуга оид конференция ўтказиладиган бўлди, деб хабар беради tass.ru.


    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates