Россияда коронавирусга қарши кураш чоралари кучайтирилди

    Долзарб 27 октябр 2020 629

    Роспотребнадзор россияликларга одам кўп тўпланадиган жойларда, транспортда, автотураржойлар ва лифтда ниқобда бўлишни тавсия этди. Бу ҳақдаги қарор 28 октябрдан кучга киради. Бир вақтнинг ўзида 50 нафардан кўп киши тўпланиши мумкин бўлган ҳудудлар оммавий тўпланиш ҳисобланади.

    Шунингдек Роспотребнадзор қуйидагиларни тавсия этади:

    • Томоша-кўнгил очар жойларга боришдан воз кечиш, ҳамда кафеларнинг соат 23:00 дан 06:00 гача ишлашини тўхташини;
    • Транспорт воситаларида, такси, дўконларда, ресторан ва театрларда дезинфекцияни кучайтириш;
    • Ҳудудларда ҳар 100 минг аҳоли орасида 150 мартадан кам бўлмаган коронавирус ҳолатини ўрганиш ўтказиш.

    Шу билан бирга мавжуд чегараланишлар ҳам сақланиб қолинади.

    Айниқса пойтахтда вазият бир мунча мураккаб. Москваликлар ниқоб тартибига қатъий риоя этишлари зарур. Ишчи ходимлар ва мактабнинг юқори синф ўқувчиларининг бир қисми масофадан фаолият юритиш ва ўқишга ўтган. Нафақахўрлар ва сурункали касаллиги бор кишилардан имкон қадар уйда қолишлари сўраляпти.

    Пандемия деярли бутун мамлакатни эгаллади. 42,7 миллиондан ошиқ киши касалланган, 1,1 миллиондан кўп одам вафот этган.

    Россия касалланганлар сони бўйича дунёда тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.

    стопкоронавирус.рф. порталида тақдим этилган маълумотга кўра, COVID-19 бўйича Россиядаги ва дунёдаги сўнги кўрсаткичлар бўйича мамлакатда бир ярим миллиондан ортиқ инфекция юқтириш кузатилди. Улардан 1,15 миллиони даволаниб чиқди, 26 мингдан кўпи вафот этди, деб хабар беради РИА Новости.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates