Россияда ўсмирларни “Спутник V” вакцинаси билан эмлашга рухсат берилди

    — 14 ёшдан ошган ўспиринларни “Спутник V” вакцинаси билан эмлашга қарши кўрсатма йўқ. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳозирги вақтда ушбу тоифадаги болаларни COVID-19га қарши эмлаш билан тўлиқ қамраб олиш масаласи устида ишламоқда, — деди Гамалея номидаги Эпидемия ва микробиология институти директори Александр Гинцбург.

    “Бола боладан фарқ қилади, унинг организми ҳам, буни яхши биламиз, аммо 14-15 ёшли ўспиринларда ушбу вакцинадан фойдаланиш учун қарши кўрсатмалар йўқ. Шу боис, айни пайтда Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги амалдаги регламентни ҳозирги ва эҳтимол, келажакдаги муаммоларга самарали жавоб берадиган тарзда мослаштириш масаласида фаол иш олиб бормоқда. Бу эса охир-оқибат ушбу тоифадаги болаларни эмлашга жалб қилишга имкон яратиши мумкин”, — деди Гинцбург.

    2020 йилнинг август ойида Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги Гамалея илмий-тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган коронавирусга қарши дунёдаги биринчи вакцина — COVID-19ни рўйхатдан ўтказди. Унга “Спутник V” номи берилди. Вакцина яхши ўрганилган ва тасдиқланган нофаол вирусга асосланган бўлиб, унинг муҳим жиҳати хавфсизлиги ва самарадорлигидир.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates