Россияда қаровсиз қолган икки норасидани Ўзбекистонга қайтариш бўйича ҳаракатлар бошланди

    Болаларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар йўқлиги уларни дарҳол Ўзбекистон Республикасига қайтариш имкониятини қийинлаштираётгани маълум қилинди.

    Россия Федерациясида Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг икки нафар вояга етмаган ва ота-она қарамоғисиз қолгани ҳақида хабарлар тарқалди.

    Мазкур ҳолат юзасидан Ижтимоий ҳимоя Миллий агентлиги расмий муносабат билдирди.

    Маълум қилинишича, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида рўйхатда турувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси М.И. 2010 йилда Россия Федерациясининг Москва шаҳрига жўнаб кетган.

    Унинг 2015 йил ҳамда 2017 йилларда туғилган вояга етмаган икки нафар қизи ҳам уй шароитида дунёга келган бўлиб, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар йўқ, бу эса ўз навбатида уларни дарҳол Ўзбекистон Республикасига қайтариш имкониятини қийинлаштиради.

    М.И. болаларини ўзбекистонлик ватандоши Ж.А. (Сурхондарё вилоятида рўйхатда турувчи)га ташлаб, қайтиб келмаган. Дастлабки маълумотларга кўра фуқаро М.И. Удмуртия Республикасининг Ижевск шаҳри тергов изоляторида сақланмоқда.

    Ижтимоий ҳимоя Миллий агентлиги томонидан Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги элчихонаси билан ҳамкорликда вояга етмаган болаларни Россия ҳудудида уйда туғилганлик ҳолатини расмийлаштириш ва уларга шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш чоралари кўрилмоқда.

    Болаларга ёрдам кўрсатиш ва уларни Ўзбекистон Республикасига қайтариш мақсадида Агентликнинг масъул ходимлари бириктирилиб, мазкур ҳолатнинг келиб чиқиши ва уни бартараф этиш юзасидан комплекс ўрганишлар давом эттирилмоқда.

    Мазкур ҳолат юзасидан қўшимча маълумотлар тақдим этилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates