Россияда қийин вазиятда қолган яна бир оила Ўзбекистонга қайтарилди

    Ўзбекистон Бош консулхонаси Новосибирскда фарзандининг ҳужжатлари билан боғлиқ муаммолари туфайли юртимизга қайта олмаётган ватандошларга ёрдам берди.

    Сибир пойтахтида оғир ҳаётий вазиятга тушиб олган юртдошларимиз бўлган оила мамлакатимиз Бош консулхонаси кўмагида Ўзбекистонга қайтарилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА .

    Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Новосибирскда фарзандининг ҳужжатлари билан боғлиқ муаммолари туфайли юртимизга қайта олмаётган ватандошларга ёрдам берди.

    Россия томонидан зарур ҳужжатларни олиш учун барча имкониятлар ишга солинди. Натижада бола ва унинг ҳужжатлари аэропортда ота-онасига топширилди.

    Таъкидлаш керакки, бола учун барча ҳужжатлар Бош консулхона саъй-ҳаракатлари билан Россия томонидан бир неча соат ичида тайёрланди.

    Ушбу оила 22 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 14.30 да Россиянинг "С7" авиакомпанияси самолёти билан Ўзбекистонга учиб келган.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates