Исроилнинг Иорданиядаги элчихонаси яқинида отишма юз берди

    24 ноябрь, якшанба куни Исроилнинг Иорданиядаги элчихонаси яқинида содир бўлган отишмада уч нафар хавфсизлик хизмати ходими яраланди.

    Бу ҳақда Reuters хабар берди. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

    Иорданиянинг Petra ахборот агентлигига кўра, ҳужум уюштирган шахс Амманнинг Рабиа туманида полиция патрулига қарата ўқ узган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳам ўқ узган ва жиноятчи ўлдирилган. Полиция Аммандаги отишма содир бўлган Рабиа ҳудудини ўраб олди ва маҳаллий аҳолини уйларини тарк этмасликка чақирди.

    Ғазо секторида уруш бошланганидан бери Исроилнинг дунё бўйлаб дипломатик ваколатхоналари бир неча бор ҳужумга учради. Октябрь ойида Дания ва Швецияда Исроил элчихоналари яқинида портлаш ва отишмалар содир бўлди. Сентябрь ойида Мюнхендаги Исроил бош консуллиги яқинида отишма содир бўлган эди. Июнь ойида бир киши Исроилнинг Белграддаги элчихонасини қўриқлаган серб полициячисига қарата камондан ўқ узган, деб хабар беради dw.com.


    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates