АҚШ янги баллистик ракеталарни синовдан ўтказди

    АҚШ армияси ва Lockheed Martin АТАCМС ўрнини босадиган янги Precision Strike Missile (PrSM) қисқа масофали баллистик ракеталарини синовдан ўтказди.

    Бу ҳақда Defense news хабар берди.

    Маълумотларга кўра, синовлар Нью-Мексикодаги полигонда бўлиб ўтган. Ҳарбийлар биринчи марта нишонга тегиш кафолатини олиш мақсадида бирданига иккита ракетани учиришди. Lockheed Martin ракетаси лойиҳаси муаллифи PrSM зарба синови давомида аниқлик ва жанговар шайликни намойиш этганини маълум қилди.

    “Бу ракеталар Россия ва Хитойнинг ҳарбий ўзгаришларига қарши туриш учун чуқур зарба бериш қобилиятига муҳтож бўлган армия учун жуда зарур. АҚШнинг Европа ва Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги қўмондонлиги 400 километрдан ортиқ масофадаги стационар нишонларга зарба бера оладиган қуролга эга бўлишни хоҳлайди”, дейилади хабарда.

    Қайд этилишича, айни пайтда PrSM парвоз масофаси 499 километрни ташкил этади, уни парвоз масофасини икки баробардан ҳам ошириш режалаштирилган. АҚШ ҳарбийлари унинг яна бир қанча синовларини режалаштирган. 2025 йил охирига келиб, АҚШ ушбу ракеталарни оммавий ишлаб чиқариш масаласини ҳал қилиши кутилмоқда, деб хабар беради report.az.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates