Россиядаги ватандошларимиз манфаатлари ҳимояси музокаралар бош мавзуси бўлди

    Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Россиянинг Новосибирск вилояти инсон ҳуқуқлари бўйича вакили билан музокара ўтказдилар.

    Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Россиянинг Новосибирск вилояти инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Елена Зерняева билан учрашув ўтказдилар.

    Суҳбат давомда Бош консулхона ва Омбудсман ўртасида Новосибирск вилоятида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳамда ўқиш мақсадида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорлик ўрнатиш масалалар хусусида фикр алмашилди.

    Мамлакатимизда хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизими доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида маълумот берилди. Шунингдек, Новосибирск шаҳридаги салоҳиятли иш берувчилар билан Ўзбекистон фуқароларини уюшган ҳолда ишга жойлаштириш борасидаги келишувлар хусусида тўхталиб ўтилди.

    Мулоқот чоғида мамлакатимиз фуқаролари сўнгги пайтларда дуч келаётган муаммолар ҳам қайд этилди. Хусусан, бахтсиз ҳодисага учраган, оғир касалликка чалинган меҳнат мигрантларига малакали тиббий ёрдам кўрсатиш, тиббий суғурталаш хизматларини кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.

    Учрашув якунида ватандошларимиз манфаатларини биргаликда ҳимоя қилиш мақсадида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва истиқболдаги тадбирлар режаси келишиб олинди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates