Россиялик ижодкорлар Тошкентдаги халқаро китоб фестивалини юқори баҳолашди

    Тадбир доирасида россиялик ёзувчиларнинг асарлари тақдимотлари бўлиб ўтди.

    Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ”да ташкил этилган "Tashkent Book Fest - 2022" III халқаро китоб ярмаркасида россиялик ижодкорлар ҳам иштирок этишди.

    “Тадбир юксак савияда ўтмоқда. Мен Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Буюк Британия ва бошқа мамлакатлардан таниқли ижодкорлари ва замонавий нашриётларни кўрдим. Ишонаманки, мутолаа маданиятига бўлаётган эътибор янада ортади”, - деди Россия Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи Алексей Гатапов.

    Ярмаркада Россиянинг “Айар” нашриётининг “Якутия” ҳамда “Исповедь исчезнувших” китобларининг тақдимотлари ҳам бўлиб ўтди.

    Шунингдек, бошқа хорижий нашриётларнинг янги китоблари, бестселлерлар, болалар учун китоблар, ўқув қўлланмалари, таржима асарлар ва брошюраларнинг ҳам тақдимотлари бўлиб, улар ярмаркада имтиёзли равишда сотувга қўйилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates