Россиялик кардио-жарроҳ Сирдарёда маҳорат дарсини ўтади

    Саломатлик 17 апрел 2021 1486

    Россиялик мутахассис Сирдарёда юрак қон-томир касалликларини даволаш, ташхислаш ва мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказиш бўйича маҳорат дарсини ўтади.

    Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий маркази Сирдарё вилоят кардиология диспансерига Бакулев номидаги юрак қон-томирлар жарроҳлиги маркази Эндоваскуляр хирургия бўлими мудири, тиббиёт фанлари доктори Карен Петросян келди.

    Россиялик, тажрибали эндоваскуляр хирург, тиббиёт фанлари доктори Сирдарёда янгитдан иш бошлаган рентген эндоваскуляр хирургия бўлими ва бошқа бўлим имкониятларини ўрганди. Мутахассислар билан суҳбатлашиб, юрак коронар қон- томирлари билан боғлиқ, ўтказилган мураккаб жарроҳлик амалиёти натижалари билан танишди. Ўз фикр, мулоҳазаларини айтди. Шундан сўнг, Петросян Карен шогирди Хуршид Хакимов, шу бўлим жарроҳи Бегзод Мардонов, жарроҳ Ўткир Шодиев ҳамроҳлигида 5 нафар беморда мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказди. Ёндош касаллик хавфи, юрак ишемия, зўриқиш, стенокардия, гипертония ва бошқа касаллик хавфи билан келган бир нафар беморнинг юрак олд тушувчи артериясига стенд, яна бир беморнинг ўнг уйқу артериясига стенд, яна бир беморни ўнг коронар қон-томирига стенд, яна бир беморнинг ўнг ёнбош артериясига стенд, яна бир беморни коронар қон томирига стенд қўйиш амалиётини муваффақиятли ўтказди.

    Мазкур жарроҳлик амалиётидан сўнг, Сирдарё вилоятида фаолият олиб бораётган кардиолог, терапевт ва диспансер ходимлари учун ўқув-амалий семинар ташкил этилди. Россиялик тиббиёт фанлари доктори Петросян Карен ҳамда марказ директори, тиббиёт фанлар номзоди Хуршид Фозилов кардиология, кардиология соҳаси истиқболлари, юрак қон-томирларда кечаётган ўзгаришлар, касалликлар, уларни ўрганиш ва ташхислаш, қандай ҳолатларда мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилиши, жарроҳлик амалиётини ўтказишда нималарга аҳамият бериш кераклиги тўғрисида ўқув- амалий семинарда семинар иштирокчиларига тушунча ва маълумотлар берди. Ўқув-амалий семинар савол жавобларга бой бўлди.

    Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, тиббиёт фанлар доктори Рустам Юлдашев Россиядаги Бакулев номидаги юрак қон-томирлар жарроҳлиги маркази эндоваскуляр хирургия бўлими ходимлари билан доимий ҳамкорлик қилиб бориш тўғрисида меморандум имзолади, деб хабар беради Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates