Россиянинг жанубий ҳудудларида табиий офат қурбонлари сони 4 нафарга етди

    Краснодар ўлкасида тўфон оқибатида яна бир киши ҳалок бўлди. Шу тариқа Россиянинг жанубий вилоятларида табиий офат қурбонлари сони тўрт нафарга етди, дейилади маҳаллий прокуратура баёнотида.

    Бошқарма маълумотларига кўра, эркакнинг жасади Новороссийскда топилган. Аввалроқ Керч бўғозида денгизчи ҳалок бўлгани, бундан ташқари Морское қишлоғида тўлқинларни томоша қилиш учун чиққан эркак ҳалок бўлгани хабар қилинганди. Сочида яна бир одам қирғоқда топилди.

    Бир кун олдин Россия жанубида кучли ёмғир ёғиб, тўфон ва шамол кучайган эди. Қора денгизда тўққиз метрли тўлқинлар кўтарилди ва Эвпатория ва Севастополь аквариум музейи яқинидаги магистрални сув босди. Оқибатда 500 га яқин тропик ҳайвонлар нобуд бўлди, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates