Руандада Марбург вируси оқибатида 11 киши ҳаётдан кўз юмди

    Руандада Марбург вирусини юқтириш билан боғлиқ 36 та ҳолат аниқланди, улардан 11 таси ўлим билан якунланди.

    Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус Женевада бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

    “Ҳозирда мамлакатнинг 30 та туманидан еттитасида 36 та ҳолат тасдиқланганди, жумладан, 11 та ўлим ҳолати қайд этилди”, деди у.

    ЖССТ раҳбарининг қўшимча қилишича, 25 нафар бемор изоляция қилинган ва уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, улар билан алоқада бўлган 300 киши назоратга олинган.

    Шу ҳафта бошида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Руандада ҳалокатли Марбург вируси тарқалиши хавфини миллий миқёсда жуда юқори деб баҳолади, деб хабар беради report.az.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates