баннер
18 мар 2025
01:53

    Рубио Украинадаги можарони ҳал қилиш учун А ва Б режасини маълум қилди

    АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича А ва Б режасини эълон қилди. Бу ҳақда у CBS телеканалига берган интервюсида айтди.

    “А режаси – бу ўт очишни тўхтатиш. У иккинчи босқичга – Б режасига ўтиш учун зарур, яъни барчани музокаралар столига ўтказиш учун...”, дейилади хабарда.

    Унинг қўшимча қилишича, бу можарони шундай тугатиш керакки, шартнома мустаҳкам ва барчанинг эҳтиёжларини ҳурмат қиладиган кўринишда бўлиши керак.

    Рубио жанглар давом этар экан, Б режасига эришиш қийинлигини таъкидлади.

    АҚШ Президентининг махсус вакили Стив Уиткофф бир кун аввал Путин ва Трамп шу ҳафта бир-бирларига қўнғироқ қилишлари мумкинлигини айтди. Унга кўра, Оқ уй раҳбари Украина инқирози бир неча ҳафта ичида ҳал этилишини кутмоқда.

    Пайшанба куни кечқурун Россия етакчиси Москвада Оқ уйнинг махсус вакилини қабул қилди. Кремль матбуот котиби Дмитрий Песковнинг аниқлик киритишича, Уиткофф Украина бўйича қўшимча маълумот берган, Путин эса ўз навбатида Трампга маълумотлар ва қўшимча сигналларни етказган, деб хабар беради ria.ru.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech