Руль чамбарагини вояга етмаган шахсга топширган фуқарога чора кўрилди

    Ижтимоий тармоқларда "Captiva" русумли, давлат рақам белгиси 01 505 ODA бўлган транспорт воситасини вояга етмаган фуқаро бошқарилганлиги бўйича хабарлар тарқалди.

    Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати муносабат билдирди.

    Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўтказилган суриштирувлар натижасида ушбу ҳолатни Тошкент шаҳар Сергели туманида истиқомат қилувчи вояга етмаган, 2012 йилда туғилган фуқаро А.Б. содир этганлиги аниқланди.

    Маълумотларга кўра, ҳозирда вояга етмаган шахсга транспорт воситасини бошқариш учун топширган фуқаро 1977 йилда туғилган У.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 135 моддаси 2 қисмига (Транспорт воситаларининг бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсларнинг шу воситаларни бошқариши, худди шунингдек бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсга транспорт воситаларни бошқаришнинг топширилиши) мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина вақтинчалик сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates