Қайд этилишича, ҳуқуқбузарлик ҳолати жиноят ишлари бўйича Шаҳрихон тумани судида кўриб чиқилган ҳамда ота-онанинг ҳар бирига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 197-5-моддаси (таълим ташкилоти педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш) 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 баравари миқдорида маъмурий жарима жазоси тайинланди.
Шундан сўнг ҳолат бўйича жабрланувчи деб эътироф этилган М. Н. фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, ўқувчисининг ота-онасидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик оқибатида етказилган моддий зарар учун 3 миллион 325 минг сўм, маънавий зарар учун эса 3 миллион сўм ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилишни сўраган.
Бироқ даъвогар суд мажлисида жавобгарлар билан ҳуқуқбузарлик оқибатида етказилган зарарларни ундириш масаласида келишиб олганлигини таъкидлаган. Шу боис суд арз қилинган талабдан воз кечишни қабул қилиб, фуқаролик ишини иш юритишдан тугатиш ҳақида ажрим чиқарди.








