Бу ҳақда ЙҲХХ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Жиззах вилоятида бир нечта автотранспорт воситасида фуқаролар автомашинадан тана қисмини чиқарган ҳолда гуруҳ бўлиб ҳаракатланган. Ҳолат бўйича масъуллар томонидан тезкор суриштирув ишлари амалга оширилди. Ушбу транспорт воситалари ҳайдовчилари шахсига аниқлик киритилиб, транспорт воситалари вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилди.
Шунингдек, ҳуқуқбузарларга нисбатан тегишли тартибда баённома расмийлаштирилди.
Ҳозирда транспорт воситасидан тана қисмини чиқарган йўловчиларни шахсига аниқлик киритиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.