“Сурхон“ дарёсидан ноқонуний қуш-шағал қазиб олаётганлар жазосиз қолмади

    Воқеа-ҳодисалар 14 март 2025 525

    Сурхондарё вилояти Экология бошқармаси ва вилоят Миллий гвардия бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида вилоят бўйлаб ноқонуний қуш-шағал қазиб олинишининг олдини олишга қаратилган назорат тадбирлари ўтказилди.

    Қайд этилишича, ўтказилган назорат тадбирларида Жарқўрғон тумани “Янги усул“ маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи “Сурхон“ дарёси бўйида ноқонуний қум қазиш ҳолати аниқланди.

    Маълумотларга кўра, туманнинг "Дам" маҳалласи фуқароси Б.Ю. ўз бошқарувидаги Фронтал юклагич (лепҳур) ёрдамида қум хомашёсини ноқонуний равишда юклаётгани, фуқаро А.С. ва "Полвонлар юрти" маҳалласи фуқароси Т.И. эса ўз бошқарувидаги "KamAZ" ва "HОWО" русумли юк машиналарига қумни ортиб кетаётган бўлган.

    Тадбир давомида ушбу қонунбузарлик ҳолати расмийлаштирилиб, барча шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 70-моддаси 1-қисми асосида маъмурий чоралар кўрилди.

    Ҳар бир қоидабузарга 11 миллион 250 000 минг сўм (БҲМнинг 30 баробари) миқдорида жарима белгиланиб, табиатга етказилган 45 миллион сўм зарар ҳисобланди.

    Шунингдек, жами ҳисобда 78 миллион 750 000 сўм миқдорида маъмурий чора кўрилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates