“Садои Фарғона” газетасининг илк сони чоп этилганига 110 йил бўлди

    Воқеа-ҳодисалар 15 апрел 2024 348

    Бугун Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси фаоллар залида “Садои Фарғона” газетаси илк сони чоп этилганига 110 йил тўлгани муносабати билан “Садои Фарғона” газетасининг миллий матбуот шаклланиши ва жадидчилик ҳаракатидаги ўрни” мавзуидаги республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

    Вилоят ҳокимлиги ҳамда Журналистлар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур анжуманда республикамиздаги қатор оммавий ахборот воситалари раҳбарлари, олий ўқув юртлари, Фанлар академияси тизими вакиллари, водий вилоятлари ОАВ вакиллари жам бўлди.

    Конференцияда вилоят ҳокимининг ўринбосари Шерзод Раҳимов сўз олиб, Республикамиз матбуотининг тамал тошини қўйган нашрлардан бири – “Садои Фарғона” газетаси илк сони чоп этилганининг 110 йиллиги муносабати билан ташкил этилган тадбирга йиғилган матбуотимиз фахрийлари, олимларни Фарғонага ташрифлари учун миннатдорлик билдирди.

    Халқни жаҳолатга қарши курашга, фойдасиз расм-русум ва бидъатларни тугатишга, уларга сарфланадиган маблағларни эса миллат болаларини ўқиши учун ишлатишга чақирган, мустамлакачи манфаатини эмас, Туркистон халқларининг қизиқишларини ўз саҳифаларида ифода этган ушбу нашр, ўз даврида халқимизнинг сиёсий онгини, сиёсий маданиятини оширишда бемисл ўрин тутганлиги қайд этилди.

    Конференция давомида матбуотимиз дарғалари, фахрийлари ва олимлари ҳам “Садои Фарғона” газетасининг жамият ҳаёти, ўзбек журналистикасида тутган ўрни ва аҳамияти хусусида батафсил сўз юритдилар.

    Фарғонада жадидчилик ҳаракати етакчиларидан бири Обиджон Маҳмудовнинг фидойилиги билан Қўқонда “Садои Фарғона” газетасига асос солиниб, унинг биринчи сони 1914 йил 3 апрелда чоп этилди. 1915 йил май ойига қадар, атиги бир йилдан зиёд фаолият юритганига, бор йўғи 122 та сони чоп этилганига қарамай, “Садои Фарғона” илк сонлариданоқ халқнинг севимли газетаси ва муҳокама минбари вазифасини ўтаб берган.

    Ўз даврида газетада ўзбек адабиёти ва журналистикасининг ёрқин намояндалари Ашурали Зоҳирий, Абдулҳамид Сулаймон Чўлпон, Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий, Иброҳим Даврон, Тавалло, Саидаҳмад Васлий, Усмон Нурий ва бошқа жадид боболаримиз маданий-маърифий мавзудаги мақола ва асарлари билан ёшларга дунёвий билимларни ўргатувчи замонавий усули жадид мактабларини бунёд этиш ва ўғил-қизларни ўқитиш масаласини кўтарганлар.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates