Саида Мирзиёева Қатар Бош вазири билан учрашди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева Доҳа шаҳрида Қатар Бош вазири, Ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний билан учрашди.

    Учрашувда Ўзбекистон-Қатар муносабатларини ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, келгуси тадбирлар жадвали батафсил муҳокама қилинди.

    Суҳбат чоғида ўзаро алоқалар 2023 йили янги босқичга ўтгани таъкидланди. Самарқанд (2023 йил 5-6 июнь) ва Доҳа (2023 йил 2 октябрь) саммитлари тарихий аҳамият касб этиб, ҳамкорликнинг янги қирраларига эшик очди.

    Ўзбекистон билан Қатар ўртасидаги муносабатларда мутлақо янги давр бошлангани таъкидланди.

    "Биз ўзаро маданий-маърифий алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдормиз. Қатарлик ҳамкорлар билан мустаҳкам ришталар боғланиб, қўшма лойиҳалар фаол амалга оширилади, деган ниятдамиз", дейди Саида Мирзиёева.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates