Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Президент Администрацияси олдига қўйилган бешта устувор вазифада суд ислоҳоти муҳим ўрин тутади. Саккиз йил давомида давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан одил судлов соҳасидаги энг намунали хорижий тажрибани ўз ичига олган кенг кўламли ўзгаришлар амалга оширилди.
"Президентимизнинг суд тизимини сунъий интеллект асосида рақамлаштириш, судларга енгиллик яратиш мақсадида низосиз масалаларни нотариусларга ўтказиш, судьяларни тайёрлашни такомиллаштириш тўғрисида яқинда қабул қилинган фармонлари ҳақида сўз юритдик. Бу соҳада эскирган таълим тизимининг ўрнини эгаллайдиган Одил судлов академияси ташкил этилди.
Очиқ ва ошкора мулоқот учун барчага миннатдорлик билдириб, Алишер Атаханович Усмоновни Олий суд раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинлангани билан табриклайман. Омад ва олдимизга қўйилган барча вазифалар муваффақиятли амалга оширилишини тилайман", — деб ёзади.









