Саида Мирзиёева “Тамерлано” операсининг премьерасида иштирок этди

    Шу йилнинг 2-октябрь куни Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри саҳнасида режиссёр Стефано Пода талқинида “Тамерлано” операсининг премьераси бўлиб ўтди.

    Ушбу премьера Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева иштирок этди.

    “Тамерлано” операсининг премьерасида Жорж Фридерик Ҳанделнинг (1685-1759) оригинал мусиқаси бастакор Кирилл Рихтер сайқалида, ўзбек миллий чолғу асбоблари жўрлигида оркестр томонидан ижро этилди.

    Операнинг жаҳон премьераси бундан роппа-роса 300 йил муқаддам 1724 йилда бўлиб ўтган — бу Ғарбий Европа мусиқа санъатининг Темурийлар салтанати асосчиси Амир Темурга бағишланган дурдона асари эди. Бу премьера биз учун ўтмиш ва бугунни боғлайдиган муҳим маданий воқеадир, — дейди Саида Мирзиёева.

    9 октябр 2024,

    Янги Ўзбекистоннинг маънавий қиёфаси ёхуд ёруғ келажак пойдевори қандай қўйилмоқда?

    Мамлакатлар тараққиётида маънавият, маданият бирламчи масалалардан бири ҳисобланади. Айниқса, ҳозиргидек глобал дунёда ўзликни сақлаб қолиш, ягона халқ бўлиб олға интилишда санъат ва маданиятнинг аҳамияти катта. Юртимизда эзгулик, инсонпарварлик тамойилига асосланган “Миллий тикланишдан — миллий юксалиш сари” ғояси кенг тарғиб этилмоқда. Бу жамиятимизда соғлом дунёқарашни ривожлантириб, бунёдкорлик ташаббусини умуммиллий ҳаракатга айлантиришга хизмат қиляпти. Халқимиз қалбида бугунги ислоҳотларга ишонч, тинч ва осойишта кунларга шукроналик, эртанги ёруғ келажакка умидни тобора кучайтирмоқда. Мазкур ислоҳотлар жараёнида маданият ва санъатга, унинг тараққий топишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates