UNESCO Ливандаги 34 та маданий обидага алоҳида муҳофаза қилинадиган объектлар мақомини берди

    Қарор зиддиятли ҳудудлардаги маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича махсус қўмита йиғилиши якунлари бўйича қабул қилинди.

    Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (UNESCO) мамлакат жанубида давом этаётган жанглар фонида Ливандаги 34 та маданий обидага вақтинча алоҳида муҳофаза қилинадиган объектлар мақомини берди. Қарор зиддиятли ҳудудлардаги маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича махсус қўмита йиғилиши якунлари бўйича қабул қилинди.

    Сессия якунига кўра, 34 та Ливан маданий объектлари, жумладан, Баалбек ва Тирдаги Бутунжаҳон мероси объектлари, Кучайтирилган ҳимоя остидаги халқаро маданий объектлар халқаро рўйхатига вақтинчалик киритилгани баёнотда қайд этилди.

    Сессия Ливан расмийларининг илтимосига биноан ўтказилди. Энди бу объектлар, жумладан, бир қатор ибодатхоналар, музейлар ва археологик жойлар ҳужумлардан максимал иммунитетга эга бўлади. “Ушбу қоидаларга риоя қилмаслик 1954 йилги Гаага конвенциясининг жиддий бузилиши ҳисобланади ва жиноий жавобгарликка тортиш имкониятини беради”, дейилади баёнотда.

    Ташкилот таҳдидларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва олдини олиш учун техник ва молиявий ёрдам кўрсатишни режалаштирган. Аниқлик киритилишича, ЮНЕСКО мутахассислари аллақачон музей коллекциялари ва қимматбаҳо асарларни инвентаризация қилиш ва Ливаннинг можародан жабрланмаган қисмларига кўчиришда ёрдам беришган. Объектларнинг ҳолати сунъий йўлдошлар ёрдамида ҳам назорат қилинади, деб хабар беради tass.ru.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates