Самарқанд почта бўлимларида Электрон ҳукумат хизматлари йўлга қўйилади

    Рақамлаштириш 21 апрел 2021 1876

    Самарқанд вилоятда хизмат сафари билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов Нарпай ва Пахтачи туманларидаги почта алоқа бўлимларини бориб кўрди.

    Пахтачи туманида аҳоли сони 146 мингни, хонадонлар сони – 30,789 мингтани ташкил қилади.

    Бугунги кунда туманда аҳолига интерактив давлат хизматларидан фойдаланишда қулайликлар яратиш мақсадида 8 та алоқа бўлимларида 16 турдаги электрон давлат хизматларидан фойдаланиш имконияти яратилган. Шунингдек, 10 та почта алоқаси бўлимларида аутсорсинг асосида банк хизматларини кўрсатиш йўлга қўйилган.

    Нарпай туманида эса аҳоли сони Пахтачи тумани аҳолисидан кўп – 212,94 минг нафар, хонадонлар сони – 34,92 мингтадан иборат.

    Бугунги кунда туман бўйича жами 11 та почта алоқа бўлимлари аҳолига почта алоқа хизматларини кўрсатиб келмоқда.

    Самарқанд вилоятида жорий йилда АКТни ривожлантиришга 197,5 млрд. сўм маблағлар йўналтирилиши режалаштирилган. Жумладан, Пахтачи, Пайариқ ва Қўшработ туманларидаги почта алоқа боғламалари рақамли трансформация қилинади ва уларда 16 турдаги Электрон ҳукумат ва банк хизматлари кўрсатилиши йўлга қўйилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates