Самарқанд вилояти: йирик лойиҳалар ва бунёдкорлик ишлари юзасидан ОАВ ходимлари учун пресс-тур ташкил этилди

    Мамлакатимизда 16 декабр 2021 1327

    2021 йилнинг 17 декабрь куни ўтказиладиган халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши сессияси доирасида журналист ва блогерлар учун пресс-тур ташкил этилди. Пресс-тур доирасида ОАВ ходимлари вилоятда амалга оширилаётган йирик лойиҳалар, бунёдкорлик ишлари билан яқиндан таништирилди.

    Даставвал журналистлар ва блогерлар Самарқанд шаҳрининг Қорасув массивида бунёд этилган ва этилаётган тураржой биноларини бориб кўрдилар.

    Таъкидланганидек, Самарқанд шаҳрида 550 минг 800 нафар аҳоли истиқомат қилади. Шунга кўра, аҳолини замонавий уй-жой билан таъминлаш мақсадида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Самарқанд шаҳрининг «Қорасув» массивида 10 та 16 қаватли 928 хонадонли тураржой бинолари қурилиб, фойдаланишга топширилди. 2022 йилнинг биринчи чорагида эса 3 та 16 қаватли ва 2 та 25 қаватли тураржой бинолари фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

    Шу билан бирга, уй-жойга муҳтож фуқароларни уй-жой билан таъминлаш мақсадида Қорасув массивида субсидия тартибида бериладиган кўп хонадонли тураржойлар ҳам қурилмоқда.

    Кейинги манзил Қорасув массивидаги яқинда бунёд этилган 81-умумий ўрта таълим мактаби бўлди. Мазкур мактаб шу йил ишга туширилди. Унда ўқувчиларнинг замонавий таълим олишлари учун барча шарт-шароитлар муҳайё этилган.

    Шундан сўнг ОАВ ходимлари Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалининг Қорасув массивида қурилаётган янги биносини бориб кўрдилар.

    Навбатдаги манзил эса «Ургут» эркин иқтисодий зонаси бўлди. ОАВ ходимлари у ерда фаолият юритаётган турли йўналишдаги корхоналар фаолияти билан танишишди.

    Маълумот ўрнида айтиш жоизки, «Ургут» ЭИЗ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги Фармонига асосан ташкил этилган.

    Жорий йилнинг 1 декабрь ҳолатига «Ургут» ЭИЗда умумий қиймати 602,2 млн. АҚШ доллари миқдоридаги 96 та лойиҳани амалга ошириш устида иш олиб борилаётган бўлиб, 8300 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

    Шундан, 1 декабрь ҳолатига умумий қиймати 286,3 млн. доллар бўлган 60 та лойиҳа ишга туширилган бўлиб, 4 700 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

    ЭИЗ корхоналари томонидан 11 ой давомида 2 трлн. 20 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 57,0 млн. АҚШ доллари миқдорида маҳсулот экспорти амалга оширилди. Корхоналар томонидан жорий даврда бюджетга 480 млрд. сўмдан ортиқ солиқ ва бошқа тўловлар амалга оширилди.

    ОАВ ходимлари “SMART HYGIENE FACILITIES” қўшма корхонаси, “ELITE-ELEKTRO-GROUP” МЧЖ, “NUR SAM QUR” МЧЖ корхоналарида ҳам бўлишди.

    Шунингдек, журналист ва блогерлар «Щёлково Агрохим-Ўзбекистон» Россия-Ўзбекистон қўшма корхонасининг ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини ва инновацион препаратлар турини ишлаб чиқариш лойиҳаси билан ҳам танишдилар.

    Лойиҳага кўра, мазкур корхонада ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ва инновацион препаратлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

    Лойиҳа қиймати 10,6 млн. доллар (10,6 млн. доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция). Лойиҳа тўлиқ қувватда ишга тушиши орқали йилига 30 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилади.

    Шунингдек, ОАВ ходимлари Нуробод туманида жойлашган “TESPACK INVESTMENT” МЧЖ томонидан алюмин иситиш радиаторларини ишлаб чиқариш, “MIRANKUL CONSTRUCTION MATERIALS LTD” МЧЖда кабель йўлаклар, металл шпалерлар, вентиляцион тизимлар, электр шитлар ва кесишувчи стерженли конструкция тизимларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳалари билан ҳам яқиндан танишдилар.

    Шаҳзод Ғаффоров,

    «Янги Ўзбекистон» мухбири

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates