Самарқанд вилоятида оқ бошли қумой табиатга қўйиб юборилди

    Самарқанд вилоятидаги Омонқўтон миллий табиат боғида оқ бошли қумой табиатга қўйиб юборилди.

    Бу ҳақда Экология, аироф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.

    Оқ бошли қумой — йиртқич қушлар туркумига мансуб бўлиб, Ўзбекистон Қизил китобига ва ИУCН Қизил рўйхатига заиф, маҳаллий кенг тарқалган кичик тур сифатида киритилган. Ҳисор тизмаларида у ҳар доим кичик ҳажмда (16 та қушлар галаси) қайд этилган.

    Зарафшон миллий табиат боғи реабилитация марказида махсус тиббий кўрикдан ўтказилгандан сўнг оқ бошли қумой табиатга қўйиб юборилди.

    Эслатиб ўтамиз; аввалроқ ушбу қушни Ургут тумани Жўзмон маҳалласида яшовчи фуқаро Ш.Т. топиб, Ургут тумани экология инспекцияси инспекторларига топширган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates