Самарқанд халқаро технология университети қошида Корея технология ва маданият коллежи очилади

    Осиё маданияти ва тараққиёти институти ушбу коллежни малакали ўқитувчилар билан таъминлаш вазифасини ўз зиммасига олади.

    Самарқанд халқаро технология университети ректори, профессор Юсуф Абдуллаев Жанубий Кореяга амалга оширган сафари доирасида ушбу олий билим юрти ҳамда қатор етакчи таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтлари, хусусан Хангук хорижий тиллар университети, Ипак йўли университетлар тармоғи, Осиё маданияти ва тараққиёти институти, Корея бошқарув ахборот тизими жамияти ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар имзоланди. Яқин кунлар ичида Корея Илғор илм-фан ва технологиялар институти билан ҳам ҳамкорлик битими тузишга келишиб олинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

    Ушбу меморандумлар асосида Самарқанд халқаро технология университетида технологик инжиниринг, “яшил” энергетика, ахборот-технологиялари, корейс тили йўналишларида Жанубий кореялик ҳамкорлар билан юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилади.

    Бундан ташқари, Самарқанд халқаро технология университети қошида Корея технология ва маданият коллежини (Korean College of Technology and Culture) очишга келишиб олинди. 2023 йил январда фаолият бошлайдиган мазкур коллежда “яшил” энергетика (қайта тикланувчи энергия), ахборот-технологиялари дастурчиларини тайёрлаш, дизайн (саноат, иқтисодиёт, қурилиш дизайнерлиги) ва корейс тили бўйича мутахассислар тайёрланади.

    Осиё маданияти ва тараққиёти институти ушбу коллежни малакали ўқитувчилар билан таъминлаш вазифасини ўз зиммасига олади. Ипак йўли университетлар тармоғи директори Хванг Сунг Дон эса ушбу коллежга раҳбарлик қилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates