Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг хабар беришича, учрашувда томонлар ўртасида давлат-хусусий шериклик дастурлари асосида транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш, хусусан, автомобиль йўлларини қуриш ва модернизация қилиш, турк компаниясининг соҳадаги тажрибаси, жумладан, автомобиль йўллари, кўприклар ва аэропортлар қуриш йўналишида шакллантирилган лойиҳалари юзасидан муҳокамалар бўлиб ўтди.
Суҳбат давомида томонлар икки мамлакат ўртасида сўнгги йилларда ДХШ лойиҳалари бўйича ҳамкорлик катта суръатларда ривожланиб бораётганини мамнуният билан таъкидлаб, Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятларидан ўтувчи янги Самарқанд-Бухоро тезюрар пуллик автомобиль йўлини қуриш мақсадида Автомобиль йўллари қўмитаси билан Англашув Меморандуми имзоланди.
Шунингдек, муҳокамалар давомида томонлар давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришдаги асосий йўналишлар, амалга оширилаётган ДХШ лойиҳалари, ДХШ механизмларидан самарали фойдаланиш, соҳада жаҳоннинг илғор ва муваффақиятли тажрибаларидан кенг фойдаланиш юзасидан фикр алмашди.