баннер
3 мар 2025
02:57

    Тошкент-Андижон пулли автомобиль йўли давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилади

    Тошкент-Андижон пулли автомобиль йўлини давлат-хусусий шериклик (ДXШ) асосида лойиҳалаштириш, қуриш, молиялаштириш, бошқариш ва техник хизмат кўрсатиш режалаштирилмоқда.

    УзА'нинг ёзишича, лойиҳа биринчи босқичда Тошкентдан Ангренгача бўлган 171 километр йўл ва Қамчиқ довонини қамраб олади. 2025 йил 21 январда лойиҳа концепцияси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган.

    Жаҳон банки кўмагида «Arup and Partner’s», «PWC» ва «CMS Cameron» каби нуфузли халқаро консультантлар жалб этилган бўлиб, улар ҳукуматга хусусий шерикларни танлашда маслаҳатчи сифатида ёрдам бермоқда.

    Тендер жараёни икки босқичда ўтказилади. Биринчи босқичда иштирокчи компаниялар дастлабки малакалашдан ўтиш учун ҳужжатларни тақдим этади. Иккинчи босқичда эса сараланган компаниялар техник ва молиявий таклифларини тақдим этади. Ғолиб давлат-хусусий шериклик қонунчилиги асосида шартнома имзолаш орқали аниқланади.

    Тошкент-Андижон пулли автомобиль йўли Ўзбекистоннинг йўл инфратузилмасини ривожлантириш ва транспорт хизматларини такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этади. Лойиҳанинг давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилиши замонавий технологиялар ва халқаро тажрибаларни жорий этишга имкон беради. Бу нафақат транспорт соҳасини ривожлантиради, балки минтақавий иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга ҳам ҳисса қўшади.
    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech